Европа Чемпионлар лигаси чорак финалининг барча иштирокчилари аниқланди

13:27 14 Март 2024 Спорт
805 0

Фото: Reuters

Футбол бўйича Европа клублари ўртасидаги Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи якунланди ва чорак финалнинг барча иштирокчилар номи маълум бўлди.

Шу тариқа ярим финалга чиқиш учун “Реал Мадрид”, “Барселона”, “Атлетико Мадрид” (Испания), “Манчестер Сити”, “Арсенал” (Англия), “Бавария”, “Боруссия Дортмунд” (Германия) ва ПСЖ (Франция) клублари баҳс олиб борадиган бўлди. .

Эътиборлиси, ушбу босқичга Италиянинг бирор жамоаси йўл ола билмади. 1/8 финалгача етиб келган “Интер” “Атлетико Мадрид”, “Лацио” эса “Бавария” тўсиғидан ўта олмади.

Чорак финал жуфтликлари ва ярим финал ўйинларига қуръа ташлаш маросими 15 март куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади.

Чорак финалнинг дастлабки ўйинлари 9 ва 10 апрель кунлари, жавоб ўйинлари 16 ва 17 апрель кунлари ўтказилади. Ярим финал баҳслари 30 апрель ва 1 май ва 7 ва 8 май кунлари бўлиб ўтади.

2024 йилги Чемпионлар лигаси финали 1 июнь куни Лондондаги “Уэмбли” стадионида бўлиб ўтади. Ушбу турнирнинг амалдаги чемпиони “Манчестер Сити” ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?