Еврокомиссия Ғазодаги вазият сабабли Исроилга молиявий ёрдамни тўхтатади
Европа комиссияси Исроилга молиявий қўллаб-қувватлашни вақтинча тўхтатишини маълум қилди. Бу қарор мамлакатнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиёти билан боғлиқ. Урсула фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, қарор гуманитар дастурларга тааллуқли эмас.
«Ғазода ҳар куни содир бўлаëтган даҳшатли воқеалар дарҳол тўхтатилиши керак. Ўқ отиш тўхтатилиши, барча гуманитар ёрдам тўсиқсиз киритилиши ва ҲАМАС қўлидаги барча гаровдагилар озод қилиниши шарт. Европа Иттифоқи энг йирик гуманитар донор сифатида икки давлат асосидаги ҳамжиҳатлик тамойилидан қайтмайди. Шу принциплардан келиб чиқиб, ғарбий соҳилдаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, биз Исроилга қаратилган икки томонлама қўллаб-қувватлашни тўхтатишни таклиф қилдик. Бироқ бу чора фуқаролик жамияти ва Холокост хотирасига бағишланган «Яд Вашем» мемориали билан ҳамкорликка тааллуқли эмас», — деди ЕК раиси.
Маълум қилинишича, қарор 2025–2027 йилларга мўлжалланган молиявий ажратмалар ҳамда ҳозирги вақтда амалга оширилаётган айрим институционал лойиҳалар ва ЕИ–Исроил минтақавий ҳамкорлик механизмларига ҳам тааллуқли.
Шу билан бирга, гуманитар дастурларга йўналтирилган ёрдам ўзгаришсиз қолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг