Эверестни забт этган ҳамюртимиз
Ҳасан ПАЙДОЕВ - «Халқ сўзи»
Сергей Денисенко энг мураккаб йўналишлардан бири бўлган Жанубий қияликдан Эверест чўққисини забт этган биринчи Ўзбекистон алпинисти бўлди. Қаҳрамонимиз кеча ўз Ватани — Ўзбекистонга қайтиб келди ва Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.
— Инсон агар бирор нарсани чин дилдан ният қилса, шу йўлда ҳаракатдан тўхтамаса, албатта, кўзлаган мақсадига эришади, — дейди Сергей Денисенко. — Мен ёшлигимдан Эверестни орзу қилдим, шу чўққини забт этишни мақсадимга айлантирдим.

Бугун ўша орзуим ушалди, ўша мақсад ўз самарасини берди. Ҳаракат ва интилиш барча ютуғимнинг калити. Бу чўққини мен эмас, ота-онам, яқинларим, халқим, Ватаним — Ўзбекистон забт этди.
Сергей Денисенко Эверест чўққисидан ташқари, Сурхондарёнинг Бойсунтоғ тизмасидаги Хожа Гур-Гур, Қозоғистоннинг Каржантау тоғ тизмасидаги Дипломат, ғарбий Тянь-Шаннинг бир қатор чўққиларини ҳам забт этган.
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг