“Euronews” нигоҳи Фарғона

Европанинг машҳур телеканалларидан бири — “Euronews” ижодкорлари Фарғона вилоятида бўлиб, миллий ҳунармандчилик ва деҳқончилик анъаналари, вилоятнинг туризм салоҳияти ҳақида туркум кўрсатувлар тайёрлади.
Шу тариқа жаҳон ахборот оламида катта нуфузга эга бўлган телеканалда Фарғонанинг кўҳна тарихи, бетаκрор маданий мероси, ҳунармандчилиги, эко ва агро, гастрономик туризм йўналишларидаги имкониятлари кенг тарғиб этилади.
—Кўҳна қитъадан келган журналистлар тарихий обидаларимиз, археологик ёдгорликлар, туризм манзиллари, сайёҳлар эътиборини жалб этадиган гўзал табиат манзиллари билан танишиб, ранг-баранг кўрсатувларни тасвирга олишди,—дейди Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов.—Хусусан, Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳри ҳамда Риштон ва Олтиариқ туманларида ҳудуднинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида қизиқарли лавҳалар тайёрланди.
Нуронийлар билан самимий суҳбатлашиб, дунёда ўхшаши йўқ маҳалла институти, оилавий қадриятларимизга катта қизиқиш билдиришди. Уста деҳқон ва ҳунармандлар, боғбонлар фаолияти билан яқиндан танишдилар.
—Йигирма турдан ортиқ узум навлари, шарбатга тўлиб пишган меваларимиз европалик журналистларни жуда ҳам ҳайратлантирди,—дейди Олтиариқ туманидаги “Хайрулло Баҳром Бойматов” узумчилик фермер хўжалиги раҳбари Исақжон Бойматов.—200 гектарлик узум боғи бўйлаб сайр, ишкомдан ўз қўли билан узум узиб ейиш уларга жуда ҳам ёқди. Гўзал табиатимиз, халқимизнинг меҳмондўстлигига қойил қолишди.
Ботир МАДИЁРОВ,
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг