Ерқўрғонда археологик қазишма ишлари олиб борилади

Жорий йилнинг март-апрель ойларида Қарши шаҳри яқинидаги қадимий Ерқўрғон тарихий археологик мажмуасида қазилма ишлари бошланади.
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Ўзбекистон миллий университети ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик институтидан жалб этиладиган 20 нафар мутахассислар ушбу экспедицияни олиб боради.
— Ерқўрғон тарихий археологик мажмуаси ҳудудида ер остида қолган қадимий қалъа деворлари ҳамда Зардушт ибодатхонасини очиш режалаштирилган, — дейди вилоят маданий мерос бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Ҳалилов. — Қазиш ишларида, шунингдек, вилоятимиздаги олийгоҳларнинг тегишли факультетлари талабалари ҳам иштирок этади.
Дастлабки босқичда Ерқўрғоннинг 500 метр ҳудуди ўрганилади ва деворларнинг шакли, тузилиши бўйича тушунча ҳосил қилингач, қайта тикланади. Шундан сўнг бу маскан хорижлик ва маҳаллий сайёҳлар доимий келадиган туристик ҳудудга айлантирилади.
Манбаларга кўра, Ерқўрғон тарихий археологик мажмуаси ҳозирда эски шаҳар харобаларидан иборат бўлган турли катталикдаги баландликлар билан ўралган. Унинг атрофида бутунлай йўқолиб кетган, ўзаро зич жойлашган шаҳар олди иморатлар бўлган ва илк мингйилликнинг биринчи ярмида ҳудуди ғарбга томон Қашқадарё дарёси соҳилларигача чўзилган. Ерқўрғон шаҳри эрамиздан аввалги VI-II асрларда у икки қатор девор билан ўралган ва майдони 150 гектарни ташкил этган. Шаҳар эфталитлар давлатини ишғол қилиш давомида Турк ҳоқонлиги ва Эрон сосонийларининг бирлашган кучлари томонидан ёқиб юборилган ҳамда вайрон қилинган.
Асрор Аллаяров,
Туризмни ривожлантириш давлат
қўмитаси Қашқадарё вилояти
ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг