Эроннинг «Qeshm Air» авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам рейсларни йўлга қўйди

18:41 22 Декабрь 2022 Жамият
524 0

22 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 12:53да Эроннинг «Qeshm Air» авиакомпаниясининг самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. 

Теҳрон — Тошкент — Олма-Ота — Теҳрон йўналиши бўйича учган Airbus А300-600 борти анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди.

Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Qeshm Air — штаб-квартираси Теҳронда жойлашган, 1993 йилда ташкил этилган Эрон авиакомпанияси бўлиб, маҳаллий ва халқаро йўловчи рейсларини, шунингдек, чартер рейсларини амалга оширади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер