Эронда ўтказилган мусобақаларда ўзбекистонлик таэквондочилар 24 та медални қўлга киритди

16:09 16 Март 2022 Спорт
889 0

Фото: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати

Март ойи бошида Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида таэквондо WT учта нуфузли халқаро мусобақа бўлиб ўтди.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси 19 нафар спортчи билан иштирок этиб, якунда 24 та медални қўлга киритди.

Жумладан, "Fajr Open" халқаро турнирида Шуҳрат Салаев, Светлана Осипова олтин, Жаҳонгир Худойбердиев, Чарос Қаюмова ва Озода Собиржонова кумуш медалларга сазовор бўлди.

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида эса Улуғбек Рашитов, Шуҳрат Салаев, Феруза Содиқова олтин, Жасурбек Жайсунов, Никита Рафалович, Чарос Қаюмова ва Светлана Осипова бронза медалларига эгалик қилди.

Осиё таэквондо федерацияси президенти кубогида эса Улуғбек Рашитов, Светлана Осипова олтин, Ниёз Пўлатов, Диёрбек Тухлибоев, Ирода Миртожиева кумуш, Нажмиддин Қосимҳожиев, Жасурбек Жайсунов, Шуҳрат Салаев, Никита Рафалович, Чарос Қаюмова, Феруза Содиқова ва Озода Собиржонова бронза медаллари билан тақдирланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер