Эрон президенти пойтахтни Теҳрондан Форс кўрфазига кўчиришни таклиф қилди
Эрон президенти Масуд Пезешкиён мамлакат пойтахтини сув танқислиги ва ер қаърининг чўкиши сабабли Теҳрондан мамлакатнинг жанубий ҳудудларига кўчириш таклифини билдирди.
Президентга кўра, 10 миллион аҳолиси бор Теҳрон сув ресурсларининг чорак қисмини сарфламоқда, аҳоли сони ортиши ва ёғингарчиликнинг камайиши ернинг йилига 30 смгача чўкишига олиб келмоқда.
«Теҳрон, Кередж ва Қазвин сув инқирозида. Буни оддий чоралар билан ҳал қилиб бўлмайди», — деди Пезешкиён.
Унинг айтишича, янги пойтахт сифатида Хормозган вилояти кўриб чиқилмоқда. Бу ҳудуднинг Форс кўрфазига чиқиши, стратегик аҳамияти ва иқтисодий ривожланиш имкониятлари бор.
Президент таъкидлаганидек, агар Теҳронга сув ташилса, ҳар кубометр сув тахминан 4 евро туради. У мамлакатга «илмий асосланган миллий режа» зарурлигини қайд этди.
Маълумот учун, Эронда 2024 йилда ёғингарчилик меъёридан 60% камайиб, атиги 140 ммни ташкил этди.
Пойтахтни кўчириш ғояси аввал ҳам муҳокама қилинган, аммо ҳозирги ресурслар инқирози бу масалани янада долзарб қилаётгани айтилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг