Эрон Ўзбекистонга Бобур қаламига мансуб асарнинг қадимий қўлёзмаси нусхасини топширди
Ўзбекистон элчиси Баҳодир Абдуллаев Эрон форс тили ва адабиёти академияси раисининг ўринбосари Муҳаммад Ризо Носсирий билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Учрашув давомида Эрон вакиллари Теҳрондаги «Голестан саройи» музейида сақланаётган Заҳириддин Муҳаммад Бобур қаламига мансуб «Рисолаи аруз» («Аруз рисоласи») асарининг қадимий қўлёзма китоби нусхаларини топширди.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотга кўра, ушбу қўлёзмани кўчирган ҳаттотнинг номи аниқ эмас. У Ҳиндистонда Бобур ҳукмронлиги даврида кўчирилган ва қўлдан-қўлга ўтиб, Насруддин Шоҳ Қожар (1848-1896) даврида Эрон ҳудудига олиб келинган.
Шундан сўнг асар «Голестан саройи» музейига топширилган ва сўнгги 150 йил давомида ноёб қўлёзма ушбу музейда сақланиб келинмоқда.
«Аруз рисоласи»да туркий арузнинг табиати, тараққиёти ва шеърий асарлардаги кўринишлари, арузнинг 272 вазни ва 21 баҳрига илмий шарҳлар берилган. Китоб 1524-1525 йилларда ёзилган. Асарда X-XVI асрларда яшаб ўтган 60 дан ортиқ машҳур шоир ва олимлар, шунингдек, уларнинг асарлари ҳақидаги маълумотлар ўрин олган. «Аруз рисоласи»да аруз вазни ҳақида бошқа рисолаларга нисбатан кўпроқ бадиий элементлар мавжудлиги туркий аруз тадқиқотлари Темурийлар даврида ўзининг тадрижий камолотига эришганидан далолат беради.
Аруз вазни дастлаб араб шеъриятида пайдо бўлган. Форс ва туркий шеъриятда кенг тарқалган узун ва қисқа бўғинларнинг алмашувига асосланган шаклдир. Аруз илмий-назарий таълимот сифатида Темурийлар сулоласи даврида ўз чўққисига эришган. Арузнинг назарий асослари Алишер Навоий асарида ҳам чуқур таҳлил этилган.
Бобурнинг «Аруз рисоласи» асари Алишер Навоийнинг «Мезон ул-авзон» асаридан кейин туркий тильда аруз вазнига бағишланган иккинчи қимматли асар ҳисобланади.
«Рисолаи аруз» асарининг қўлёзма нусхасидан олинган фотонусхалар илмий тадқиқ этиш ва янада чуқур ўрганиш учун Ўзбекистонга юборилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги бўйича вакили Ян Брату билан учрашув ўтказди
- Тилда пайдо бўладиган ўзгаришлар саратон касаллигининг нозик аломати бўлиши мумкин
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг