Эрон Исроил томонидан ҳужум хавфи сақланиб қолаётганини маълум қилди
Фото: Архив сурат
Эрон Ислом Республикаси Исроил томонидан бўлиши мумкин бўлган ҳужум хавфи ҳали ҳам мавжудлигини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакат армияси бош қўмондони Амир Хотамий сўзларига таяниб ТАСС хабар берди.
“Агар ҳужум эҳтимоли 1 фоиз бўлса ҳам, биз буни 100 фоиз хавф сифатида қабул қилишимиз керак. Душманни ҳеч қачон камситмаслик, таҳдидлар ўтмишда қолди деб ўйламаслик лозим”, — деди Эрон генерали.
Хотамийга кўра, мамлакатнинг ракета қўшинлари ва учувчисиз парвоз аппаратлари (БПЛА) жанговар тайёргарлик ҳолатини сақлаб турибди ва ҳар қандай янги таҳдид юзага келган тақдирда ишга солинади.
Маълумот учун, 13 июнга ўтар кечаси Исроил Эроннинг ядровий ва ракетачилик дастурларига қарши ҳарбий операция бошлаган эди. Бир кун ўтмай, Эрон томони ҳам жавоб зарбасини йўллади.
Шунингдек, сўнгги кескинлик давомида АҚШ ҳам ҳаракатсиз қолмади — 9 кундан кейин Исфаҳон, Натанз ва Фордо шаҳарларида жойлашган Эрон ядровий иншоотларига ҳаводан зарба берди. Бу ҳужумга жавобан Эрон Қатардаги АҚШнинг Яқин Шарқдаги энг йирик ҳарбий базаси — Аль-Удейдни нишонга олди.
Жараёнлар кескинлашганидан сўнг, 24 июнь куни Исроил ва Эрон ўзаро келишув асосида оташкесим тузишга рози бўлишди ва бу келишув кучга кирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг