Эрон «Европа учлиги» санкцияларни тиклашдаги «хатоси»ни тузатишига умид қилмоқда
Архив сурат
Эрон «Европа учлиги» мамлакатлари Ислом Республикасига қарши санкцияларни тиклашда йўл қўйган «хатоси»ни тўғрилашга умид қилмоқда. Бу фикрларни Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи айтиб ўтди.
«Эрон ташқи ишлар вазири Ислом Республикаси ўз миллий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида «Европа учлиги»нинг ушбу ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларига жавоб беришини таъкидлади», дейилади мамлакат ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.
Арақчи европаликларнинг хатти-ҳаракатларини »нотўғри қадам» деб атади ва яқин орада бунинг тўғриланишига умид билдирди.
Буюк Британия, Германия ва Францияни ўз ичига олган Европа Иттифоқи учлиги июль ойида Теҳрон Исроил ва АҚШнинг Эрон ядровий объектларига берган зарбалари ортидан Атом энергияси бўйича Халқаро агентлик билан ҳамкорликни тўхтатгандан сўнг, Эронни янги санкциялар билан таҳдид қилган эди. Кейинроқ Эрон Буюк Британия, Германия ва Франция билан Туркияда июль ойи охирида бўлиб ўтган ядровий музокараларни қайта бошлашга рози бўлди.
Шу йилнинг 13 август куни Буюк Британия, Германия ва Франция БМТга мактуб йўллаб, Теҳрон ядровий дастури бўйича музокараларни давом эттирмаса, Эронга қарши янги санкциялар жорий этишга тайёр эканликларини билдирган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг