Эрон АҚШ билан ядро дастури бўйича музокаралар олиб бориши маънисиз — Эрон ТИВ расмий вакили

14:01 16 Июнь 2025 Дунё
201 0

Иллюстратив фото

Исроилнинг Эрон ҳудудига ҳужумлари фонида АҚШ билан ядро дастури бўйича музокараларни олиб бориш маънисиз. Бу фикрларни Эрон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Исмоил Бағаий айтиб ўтди.

«Бошқа томон музокараларни маънисиз қилган иш қилди. Сиз бир вақтнинг ўзида музокараларни эълон қила олмайсиз ва [Исроилга] Эроннинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилишига йўл қўя олмайсиз», — дейди дипломат.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ рухсатисиз Эрон ҳудудига ҳужум уюштирилишини тасаввур қилиб бўлмайди. Исроил ўз зарбалари билан дипломатик жараёнга таъсир ўтказмоқчи бўлган ва ўз мақсадига эришган кўринади.

Эрон президенти Маъсуд Пезешкиён эса Исроилнинг Эронга зарба беришида АҚШни айблади.

«АҚШ, халқаро ҳуқуқнинг барча меъёрларига зид равишда, Исроилнинг тажовуз қилишига ва мамлакатимизнинг қулашига йўл қўймоқда», — деди у. Пезешкиённинг қўшимча қилишича, Исроилнинг Эронга қарши тажовузи учун жавобгарлик АҚШни зиммасида.

Бир кун аввал АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтоннинг Исроилни Эронга ҳужумида алоқаси йўқлигини айтганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер