Эрон Афғонистон билан чегарада улкан бетон девор қурмоқда

Эрон Ислом Республикаси Афғонистон билан чегарада улкан бетон девор қурмоқда.
Маълумотларга кўра, уни қуришдан асосий мақсад мамлакатга кириб келаётган ноқонуний мигрантлар оқимини чеклаш ва тартиб ўрнатиш. Ушбу қурилишда замонавий ва илғор мониторинг технологиялари ҳам қўлланилиши кўзда тутилган.
Юзлаб километрга чўзилган девор қурилишининг катта қисми аллақачон бажариб ҳам бўлинган ва қурилиш жадал суратда олиб борилмоқда. Чегарадаги бу тўсиқ улкан бетон плиталардан ташкил топган бўлиб, уларни кранлар ёрдамида ўрнатилмоқда.
Ҳукумат девор билан нафақат ноқонуний мигрантлар, балки контрабанда ҳаракатлари ва турли ноқонуний савдо йўналишларини ҳам чеклашни мақсад қилган.
Таъкидлаш жоиз, сўнгги йилларда Афғонистондаги нотинч вазият сабабли Эронга кўплаб афғонистонликлар кириб келишни бошлаган ва бу мамлакат учун турли иқтисодий ҳамда ижтимоий муаммоларни юзага келтирган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг