Ерни ноқонуний 160 минг долларга сотмоқчи бўлган ФВБ бошлиғи қўлга олинди

Наманган вилояти Поп тумани ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари, Самарқанд вилояти ИИБ катта тезкор ходими эса 10 минг доллар ноқонуний пул маблағларини олган вақтида қўлга олинди.
Наманган вилояти Поп тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ўзининг 5 нафар оила-аъзоларига мазкур туман ҳокимининг 2021 йил феврал ойидаги қарори билан лимон етиштириш учун иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш ҳамда у ерда коттеж типидаги уй-жойлар қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бошқа бир ҳолатда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасининг Жиноят қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси катта тезкор ходимининг ноқонуний хатти-ҳаракатига чек қўйилди.
Тезкор ходим ўзининг мансабдор танишлари орқали, Самарқанд шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувида бўлган Жиноят Кодексининг 273-моддаси 3-қисми билан қўзғатилган жиноят ишида айбланувчилар сифатида ўтаётган 1994 й.т. шахсга тегишли қисмини Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан тугатиш ҳамда 2003 й.т. фуқарога нисбатан эса «уй қамоғи» эҳтиёт чорасини қўллаган ҳолда, уни озодликда қолдириш эвазига 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланиб, ҳолат процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 168-моддаси 3-қисми «а» банди ва 28, 211-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг