Эркакларнинг бўйи аёлларникидан икки баравар тез ўсмоқда — Халқаро олимлар гуруҳи
Архив фото
Халқаро олимлар гуруҳи турмуш даражаси ва соғлиғини сақлаш даражаси юқори бўлган мамлакатларда одамларнинг бўйи ва вазни ошиб борганини ва бу жараён эркакларда аёлларникига қараганда тахминан икки баробар тез содир бўлганини аниқлади. Ушбу тадқиқот иши ҳақида батафсил мақола “Biology Letters” журналида чоп этилган.
Тадқиқотчилар 62 мамлакатдан 135 645 нафар одамнинг маълумотларини, шунингдек, Буюк Британиядан 1900 йилгача бўлган тарихий статистикани таҳлил қилишди. Маълум бўлишича, ўтган асрда эркакларнинг бўйи аёлларникидан икки баробарга ошган.
Олимлар бу фарқни атроф-муҳит шароитларига нисбатан сезгир бўлган эркак танасининг хусусиятлари билан боғлашади. Турмуш ва соғлиқни сақлаш стандартлари юқори бўлган мамлакатларда эркакларнинг бўйи ва вазни аёлларникига қараганда сезиларли даражада ошган.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, эркаклар бўйининг ошиши аҳолининг умумий саломатлиги ва фаровонлигининг кўрсаткичи бўлиши мумкин. Бироқ турли мамлакатларда ҳаёт давомида одамларнинг бўйи ва вазнидаги ўзгаришларни ҳисобга оладиган узоқ муддатли тадқиқотлар учун аниқроқ хулосалар керак.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Телеканаллар, радио ва ижтимоий тармоқлардаги айрим рекламаларга ишониб қолманг — Рақобат қўмитаси огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг