Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Қ.Ш. Бухоро туман ҳокимлиги захирасидаги 10 сотих ер майдонини фуқаро С.О.га фирибгарлик йўли билан сотишга келишиб, ер майдони ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилиб 11 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Н.Ж. ва Б.И. “Қурылысшы” МФЙ ҳудудидан 2 сотих ер майдонини фуқаро Ш.С.га кадастр бўлимида ишловчи танишлари ёрдамида расмийлаштириб олиб беришлари эвазига 88 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг