Енгил атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида 12 медални қўлга киритишди
Пойтахтимиз мезбонлик қилган енгил атлетика У18 ёш тоифасидаги қитъа биринчилиги ўз ниҳоясига етди. 4 кун давом этган мусобақада қитъамизнинг 40 га яқин мамлакатидан 500 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб борди.
Чемпионатнинг сўнгги кунида қизлар ўртасида 2000 метрга стипл-чез югуришида Маҳлиё Муҳаммаджонова 7:10.49 дақиқа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва жамоамизга учинчи олтин медални тақдим қилди. Етти кураш баҳсларида 4739 очко жамғарган Анна Чикалова ҳамда диск улоқтириш секторида роппа-роса 54 метр натижа қайд этган Абдуазиз Раҳматуллаев бронза медалига сазовор бўлишди.
Муросасиз беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 3 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза, жами 12 та медални қўлга киритишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг