Энг яхши “сураткаш” смартфон маълум бўлди

11:20 14 Апрель 2020 Дунё
809 0

архив фото

Huawei P40 Pro флагманли смартфони суратга олиш бўйича шу турдаги технологиялар орасида энг яхшиси.

Бундай хулосага DxOMark лабораторияси мутахассислари томонидан келинди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Янги смартфон моделини синаб кўрган мутахассислар унда олинган фотосурат сифатини 140 балл, видеотасвирга олиш механизмини 105 балл билан баҳолашди.

Натижада умумий рейтингда энг юқори балл тўплаган ушбу қурилма Xiaomi Mi10 Pro ва Oppo Find X2 Pro’ни ортда қолдирган.

Изоҳланича, Huawei ушбу натижага тўрт модулли яхшиланган фотосистемаси туфайли эришди. Смартфон, шунингдек, 50х рақамли катталаш қурилмаси ҳамда пиксел ўлчами 2,44 микронга эга. Бу нафақат шовқиндан халос бўлишга, балки тасвирни сезиларли даражада оширишга, қоронғида ҳам сифатли кадрлар олиш имконини беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?