Энергия самарадоригини ошириш ва аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъмилаш масаласи муҳокама марказида бўлди
Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, энергия тежовчи технологиялардан фойдаланиш, энергия самарадорлигини ошириш, озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш юзасидан Жарқўрғон туман ҳокими Э. Авазов ҳамда ҳокимнинг биринчи ўринбосари И. Бобоқуловларнинг ахборотлари эшитилди.
Сессия йиғилишида депутатлар мамлакатимизда Президентимиз томонидан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, муқобил энергиядан унумли ва самарали фойдаланиш борасида чора-тадбирлар кўрилаётгани, мазкур соҳага етарли маблағлар ажратилаётгани, жойларда бу ишларни самарали ташкил этиш учун шарт-шароитлар ва ҳуқуқий асослар яратилаётганлигини алоҳида қайд этдилар.
Жарқўрғон туманида ҳам бу соҳада тизимли ишлар амалга оширилаётганилиги таъкидланди. Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 136,6 км электр узатиш тармоқлари, 64 дона трансформатор пунктида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Куз-қиш мавсумида 34,3 мингта аҳолига 3,3 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, ишлаб чиқариш объектлари, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли хонадонларида босқичма-босқич қуёш панеллари ўрнатиш, истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш, ижтимоий соҳа объектларида иситиш қозонхоналарини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш соҳасидаги ишларда камчиликлар мавжудлиги депутатлар томонидан танқид остига олинди.
Йиғилишда депутатлар электр энергияси тизимини барқарор ишлашини таминлаш борасида белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш, истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергиясидан оқилона, самарали ва тежамкорлик билан фойдаланишларига йўналтирилган амалий тадбирларни доимий равишда ўтказиб бориш лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Сессияда шунингдек, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ички бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини сақлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларни қўллаб-қувватлашга туманда устувор аҳамият қаратилаётгани қайд этилди.
Сессия иштирокчилари томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ муддат сақлаш мақсадида музлатгичлар сонини кўпайтириш, бунинг учун қўшимча имтиёзли молиявий ресурсларни жалб этиш бўйича таклифлар билдириб ўтилди.
Депутатлар туманда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва маҳаллий бозорларда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари устидан сифат назорати инфратузилмасини ривожлантириш, маҳасулотлар экспортини рағбатлантиришни назарда тутувчи қулай муҳитни яратиш лозимлигини қайд этдилар.
Сессия йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов ҳамда Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари иштирок этдилар.
Кун тартибидаги масалалар бўйича халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг