Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш учун тегишли ташкилотга куннинг исталган вақтида текширув ўтказиш ҳуқуқи берилди
Ўзбекистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга қарши курашиш бўйича давлат назорати кучайтирилади. Президентнинг 2025 йил 10 февралда имзолаган «Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига қарши курашиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан айрим ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармонида бу борада муҳим ўзгаришлар белгиланди.
Фармонга мувофиқ, ёқилғи-энергетика ресурсларини самарасиз ва ноқонуний ишлатиш, сифатсиз ёқилғи маҳсулотларини сотишга чек қўйиш механизмлари такомиллаштирилади. Бунда асосий мақсад ёқилғи ресурсларининг шаффоф тақсимланишини таъминлаш, давлат назоратини кучайтириш ва ресурсларнинг ноқонуний савдосига барҳам беришдир.
Ушбу ўзгартишларга мувофиқ, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (Ўзэнергоинспекция)га қатор янги ваколатлар берилди. Хусусан, инспекция ёқилғи ресурсларини қазиб олиш, ишлаб чиқариш, сақлаш, сотиш ва истеъмол қилиш жараёнларида назорат тадбирларини амалга оширади.
Энг муҳим янгиликлардан бири шундаки, текширувлар эндиликда сутканинг исталган вақтида ўтказилиши мумкин. Текширув бошланганидан сўнг 24 соат ичида «Ягона давлат назорати» ахборот тизимида рўйхатга олинган ҳолда тегишли органлар хабардор қилинади. Бу эса ноқонуний фаолият билан шуғулланувчиларнинг назоратдан четда қолишига йўл қўймасликка хизмат қилади.
Шунингдек, сифатсиз ёқилғи маҳсулотларининг бозорга чиқишини олдини олишга қаратилган қўшимча чоралар ҳам кўзда тутилган. Бунда сифатсиз ёқилғи ишлаб чиқарувчиларга нисбатан қаттиқ жавобгарлик чоралари қўлланиши мумкин.
Ушбу ўзгаришлар Ўзбекистонда энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, коррупцияга барҳам бериш ва энергетика тизимини яхшилашга қаратилган муҳим қадамлардан бири бўлиб, истиқболда ресурсларнинг тежамкорлиги ва шаффоф тақсимланишини таъминлашга хизмат қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи рўйхатни тузиш тартиби белгиланди
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг