Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш туфайли жамият ва давлат манфаатларига 381,5 миллион сўм зарар етказилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навбаҳор ва Балиқчи тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар М.Д. ва И.О. ўзларининг хонадонларида ўзбошимчалик билан газ тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 275,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари фош бўлди.
Шу каби яна бир ҳолат, Департаментнинг Амударё тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳам аниқланган.
Маълум бўлишича, фуқаро Ф.А. хонадонида ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланиб, 106,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади Департамент хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг