Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

10:36 20 Январь 2025 Жамият
215 0

Электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан ўтказилган текширувларда бир неча корхона ва шахслар тижорат ва шахсий мақсадларда энергия ресурсларидан ўзбошимчалик билан фойдаланганликда гумон қилинмоқда.

Косон ва Кўкдала туманларида фаолият юритаётган «Х.И.» фермер хўжалиги ҳамда «З.» МЧЖ масъул шахслари умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ноқонуний уланиб, 276,8 миллион сўмлик электр энергиясидан фойдаланганликлари аниқланди. Бу ҳаракатлар қонунчиликка зид бўлиб, уларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, Пискент туманида фуқаро О.С. «Туропобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўз хонадонида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ноқонуний уланиб, 143,9 миллион сўмлик табиий газдан фойдаланган. Унинг ҳаракатлари қонун бузилиши деб баҳоланиб, суриштирув ишлари бошланган.

Бунда ташқари, Учкўприк туманида «П.Л.» МЧЖ раҳбари Н.А. ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ноқонуний уланиш йўли билан 129,2 миллион сўмлик табиий ресурсларни ўзлаштирганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича ҳам тегишли ҳуқуқий чоралар кўрилмоқда.

Барча ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилган. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари давом эттириляпти.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?