Эндиликда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади
Фото: Президент матбуот хизмати
Уй-жой қуриб беришни ваъда қилган қурувчи ва бунга пул тиккан аҳоли ўртасида низолар кўпайиб бораётгани қайд этилди. Бундай ноинсоф қурувчиларга алданиб, одамлар ҳам уйсиз, ҳам пулсиз қолмоқда.
Шу боис Президент топшириғига асосан қурилиш вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳи хорижий тажрибани ўрганди.
Эндиликда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади.
Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.
Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.
Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.
Ҳозирда қурилиш корхоналарида 300 мингга яқин одам меҳнат қилмоқда.
Уларнинг малакасини ошириш, ўқитиш масаласи долзарб бўлиб турибди. Шу муносабат билан соҳадаги ишчилар малакасини баҳолайдиган тизим жорий қилиш зарурлиги таъкидланди.
Бунда ишчи-касбларга малака даражаси ва иш ўринларига аниқ талаблар белгиланади, бу даражани олиш учун ишчилар профтаълим муассасаларида ўқитилади.
Ишни мустақил ёки шогирд сифатида ўрганганларга сертификат олиш учун малака имтиҳонидан ўтиши кифоя қилади
Сертификати бор ишчилари сонига қараб, рейтинг тизимида пудратчиларга 15 баллгача қўшимча балл берилади. Худди шу тизим лойиҳа ташкилотлари учун ҳам бўлади.
Сўнг давлатимиз раҳбари қурилиш ва лойиҳалаштириш соҳасида фаолият юритаётган корхоналар раҳбарлари билан мулоқот қилди.
Сўзга чиққанлар қурилиш объекти ҳудудида ишчиларнинг вақтинча яшаши учун шароит яратиш, қурилиш ишларига қўшимча ишчи кучини жалб қилиш жараёнини соддалаштириш, лойиҳалаш ташкилотлари рейтингини ҳисоблашда хизматлар экспортини ҳам инобатга олиш ва бошқа таклифларни илгари сурди.
Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга айтилган ташаббусларни чуқур ўрганиб, жорий этиш бўйича таклиф киритишни топширди.
Йиғилиш давомида тармоқлар ва ҳудудларнинг ҳисоботлари тингланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг