Эндиликда ўғитлар ва кимёвий воситалар ҳам маркировкаланади

15:58 10 Апрель 2025 Жамият
171 0

Ҳукумат қарори билан 8 апрель куни минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини рақамли маркировкалаш тартиби маъқулланди.

Унга кўра, кимёвий воситаларни рақамли маркировкалаш тажриба тарзида жорий йилнинг 1 майидан йўлга қўйилади ва 31-октябргача давом этади. Бу тартиб 2026 йилнинг 1 майидан бошлаб мажбурий амалга оширила бошланиши кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида барча азотли, фосфорли, калийли ва комплекс ўғитлар, микроўғитлар ва бромметан (метилбромид) маркировка қилиниши белгиланмоқда. Шу билан бирга, унда фойдаланиладиган воситалар қаторида инсектицидлар, фунгицидлар, гербицидлар, ўсимликлар ўсишини бошқарувчи ва дезинфекциялаш воситалари бор.

Тажриба лойиҳасида «Maxam-Chirchiq», «Swissagro», «Ifoda Agro Kimyo Himoya», «Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals» ва «Schelkova Agrohim-Oʻzbekiston» компаниялари иштирок этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?