Эндиликда боғча тарбиячилари ва психологлар ҳам касбий сертификатлашга жалб этилади

15:08 01 Декабрь 2025 Жамият
302 0

Энди боғча тарбиячилари ва психологлар ҳам касбий сертификатлашга жалб этилади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.

Маълум қилинишича, Ҳукуматнинг 2025 йил 24 ноябрдаги 740-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 87-сон қарори билан тасдиқланган Давлат умумий ўрта таълим ташкилотлари педагог кадрларини касбий сертификатлаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар киритилган.

Унга кўра, 2026 йилдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи лавозимига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-тарбиячилар ва мактабгача таълим ташкилоти психологлари касбий сертификатлаш синовларига жалб этилади.

Шунингдек, стажёр-тарбиячилар, психологлар бир йилга ишга қабул қилинадилар, муддат якунлангандан сўнг, фақат касбий сертификат олган ёки навбатдан ташқари педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиб, камида мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими сақланган даражада кўрсаткичга эга бўлган педагоглар билан белгиланган тартибда ўқитувчи ёки мос равишда психолог тарбиячи сифатида меҳнат шартномаси тузилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер