Эндиликда 14 – 18 ёшдаги вояга етмаган шахслар ўзлари мустақил банк картасини очишлари мумкин бўлади
Адлия вазирлиги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлиши қоидалари тўғрисида«ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруқни (рўйхат рақами: 3294-3, 11.11.2025 й.) давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.
Ушбу ҳужжат билан фойдаланувчи субъектларга кўра банк карталарининг турлари кенгайтирилди. Хусусан:
- Бизнес банк картаси – якка тартибдаги тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахсга ўз ҳисобварағидаги маблағларни бошқариш имконини беради.
- Ижтимоий банк картаси – ижтимоий ва бошқа тўловлардан тушган маблағларни бошқариш учун мўлжалланган.
Шунингдек, олдиндан эмиссия қилинадиган шахсий банк карталарини чиқариш ва уларни мобил иловалар орқали фойдаланувчини идентификациялаган ҳолда активлаштириш тартиби белгиланди.
Эндиликда 14 – 18 ёшдаги вояга етмаган шахслар ўзлари мустақил, 14 ёшгача бўлган вояга етмаганлар ота-онасидан бири ёки қонуний вакилининг ёзма розилиги асосида тижорат банкларида банк картасини очишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, мазкур ҳужжат билан юридик шахслар учун ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни корпоратив банк карталари орқали тўлаш имконияти яратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг