Энди Yandex.Go Ўзбекистонда рўйхатдан ўтиб, солиқлар тўлаши керак бўлади. Солиқлар тўланмаса илова блокланади
Архив фото
Солиқ қўмитаси Yandex.Go хизматларини тақдим этувчи Ridetech International B.V компаниясидан Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш ва белгиланган солиқларни тўлашни талаб қилди.
Расмий хабарда ёзилишича, 2023 йилнинг сентябрь ойида Ridetech International B.V. компаниясига икки ой муддатда ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари асосида ташкил этиш бўйича қуйидаги талаблар қўйилган:
Фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш ва белгиланган солиқларни тўлаш, солиқ органлари ахборот тизими билан интеграциялашувни таъминлаш ва мижозларга автоматик шакллантириладиган фискал чек тақдим этиш.
2023 йил 1 декабрга қадар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда, Солиқ қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлигига Yandex.Go компаниясининг Ўзбекистон ҳудудида агрегатор сифатида фойдаланиб келинаётган электрон платформадан фойдаланишни блоклаш бўйича расмий мурожаат қилишини маълум қилди.
Ўз навбатида, Солиқ қўмитасининг ушбу талабига компания томонидан расмий изоҳ берилди.
“Биз Солиқ қўмитаси билан маҳаллийлаштириш мавзусида мулоқот олиб боряпмиз ва бозор амалиёти устида ҳамкорликда ишлаяпмиз. Такси онлайн буюртма бериш хизматларида фискал тушумлар бозор учун кўп меҳнат талаб қиладиган жараёндир. Биз мамлакатда Давлат солиқ қўмитаси билан бу борада ҳамкорликни бошлаган биринчи платформамиз”, дейилади компания изоҳида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг