Энди суғурта шартномалари давлат тилида бўлади
Кейинги йилларда мамлакатимизда интеллектуал салоҳиятдан фойдаланиш ва ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Интеллектуал мулк агентлиги томонидан 2018 йилда 5 749 та объект рўйхатдан ўтказилган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 6 331 тани ташкил қилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси йиғилишида депутатлар интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазасини янада такомиллаштириш бўйича тайёрланган қонуни лойиҳасини муҳокама қилиб, рўйхатга олинаётган интеллектуал мулк объектлари сони йилдан йилга ошаётган бўлсада, уларни рўйхатдан ўтказиш муддати тобора ортга сурилаётганини таъкидладилар.
Жумладан, товар белгиларни рўйхатдан ўтказиш 8 ойга, ихтироларни қайд этиш эса 4 йилга чўзилмоқда. Бу эса, кўплаб эътироз ва муаммоларни келтириб чиқаряпти.
Янги қонун лойиҳасида интеллектуал мулкларни давлат рўйхатидан ўтказишга тезкор экспертизани жорий этиш, рўйхатдан ўтказиш муддатини қисқартириш, мулкий ҳуқуқлар ҳимоя муддатини узайтириш, етказилган зарар учун товон миқдорининг белгиланиши каби масалалар ўз ифодасини топган. Шунингдек, муаллиф вафотидан кейин муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоя муддатини 50 йилдан 70 йилга ошириш тўғрисидаги меъёрлар киритилган.
«Миллий тикланиш» демократик партиясининг Сайловолди дастурида муаллифлик ҳуқуқи, интеллектуал мулк ва уларга бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш, асосий электорати бўлган зиё аҳлини қадрлаш, ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлаш устувор вазифалардан бири сифатида белгилаган. Шундан келиб чиқиб, фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда маъқулладилар.
Шундан сўнг «Суғурта фаолияти тўғрисидаги»ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Лойиҳада Суғурта компаниялари ходимлари суғурта агенти сифатида фаолият кўрсатиши таъқиқланмоқда. Жисмоний шахс бўлган суғурта агенти ўз номига, яқин қариндошлари номига суғурта шартномаси ёзиш, тузиш, иш юритиш таъқиқланади. Шунингдек, суғуртани электрон шаклда тузиш мумкинлиги белгиланмоқда.
– Энг муҳими, энди суғурта шартномалари давлат тилида бўлади, – деди фракция раҳбари Алишер Қодиров. – Мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган халқаро суғурта ташкилотлари эса Давлат тилидаги таржимасини илова қилиш шарти билан тегишли чет тилида шартнома тузиши мумкинлиги белгиланмоқда.
Фракция йиғилишида партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиқилган ҳолда бошқа қонун лойиҳалари ҳам муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг