Энди Ўзбекистонда ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

03:22 30 Июнь 2021 Жамият
1607 0

Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг 28 июнь куни бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди.

Амалдаги қонунчиликда, хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш — БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Лойиҳага кўра, Жиноят кодексининг 219-моддаси 1-қисми санкциясидаги жазо чоралари кучайтирилмоқда.

Энди жарима миқдори БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача оширилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш жазо чораси киритилмоқда ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси бир йилдан уч йилгача кучайтирилиши кўзда тутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?