Эммануэль Макроннинг рейтинги сўнгги уч йил ичида энг паст даражага тушди
Фото: Reuters
Франция президенти Эммануэль Макроннинг рейтинги сўнгги уч йилдаги энг паст даражага тушиб кетди. Бу "Journal du dimanche" буюртмаси билан Жамоатчилик фикри институти (IFOP) томонидан ўтказилган сўровда маълум бўлди.
Ижтимоий тадқиқот натижаларига кўра, барча француз респондентларининг атиги 32 фоизи давлат раҳбарининг ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилган.
Таъкидланишича, Франция раҳбарининг машҳурлиги даражаси пенсия ислоҳоти режалари муносабати билан 2020 йил февралидан бошлаб минимал даражага тушган.
Франция президенти томонидан илгари сурилаётган пенсия ислоҳоти лойиҳаси 2031 йилгача пенсия ёшини 62 ёшдан 65 ёшгача босқичма-босқич оширишни назарда тутади.
Макрон таъкидлаганидек, инқироз фонида бир хил турмуш даражасини сақлаб қолиш ва пенсия олиш учун мамлакат фуқаролари кўпроқ ишлашлари керак ҳамда 2027 йилга келиб унинг раҳбариятини тегишли ижтимоий тўловларни молиялаштириш учун 10-12 миллиард евро атрофида маблағ керак бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг