Элликқалъада 3 та янги мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади

17:36 05 Март 2025 Жамият
173 0

Айни кунларда Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида қатор мактабгача таълим муассасалари фойдаланишга топширилди.

Хусусан, “Пахтачи” ва “Чўпон” маҳаллаларида янгидан қурилган 36- ҳамда 37-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ишга туширилди.

36-ДМТТ қурилиш лойиҳасининг умумий қиймати 4 млрд 450 млн сўм бўлиб, ушбу таълим масканининг очилиши билан ҳудуддаги болаларнинг мактабгача таълимга қамров кўрсаткичи қарийб 78 фоизга етказилди.

Янги қурилиб фойдаланишга топширилган 37- мактабгача таълим ташкилоти 90 ўринли бўлиб, унинг ишга туширилиши маҳалла ҳудудида қамров даражасини 65,4 фоиздан 78 фоизга етказди.

Яна бир қувончли воқеа сифатида тумандаги “Қилчиноқ” овул фуқаролар йиғинида давлат-хусусий шериклик асосида "Сапаргул, Дилфуза, Ширинай" мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди.

Туманнинг "Олтин ёғоч" аҳоли яшаш ҳудудида жойлашган мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 5 млрд сўмдан зиёд бўлиб, масканда болаларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча зарур шароитлар яратилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер