Элга наф келтириш катта шараф

19:25 03 Июль 2023 Жамият
493 0

Фото: “Халқ сўзи”

Корхонамиз асосан чорвачилик ва сут маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган. Биз Нидерландиядан келтирилган 500 бош зотдор қорамол, Испаниядан олиб келинган 250 бош наслли эчкини парваришлаб, яхши натижаларга эришяпмиз. Замонавий технология билан жиҳозланган сутни қайта ишлаш цехимизда кунига 10 тонна маҳсулот истеъмолчиларга етказиб бериляпти.

Яқинда Испания инновацион технологияси асосида гидропоника усулида яшил озуқа етиштиришни йўлга қўйдик. Лойиҳа қиймати 750 минг долларлик Хитой технологияси асосида ишлайдиган, кунига 100 тонна буғдойни қайта ишлаш қувватига эга ун заводи ҳам ишга туширилди. Шунингдек, 8 минг тонна буғдой сақлашга мўлжалланган омборлар ва 2 минг тонналик совиткич барпо этилди. Буларнинг ҳаммаси ички бозор тўкинлигини таъминлаш, юртимиз фаровонлигига хизмат қилиш, қолаверса, мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтиришга ҳисса бўлиб қўшилади. Элу юртга нафинг тегса, одамлар сени алқаса, бундан ортиқ шараф борми?

Бу йил Ёшлар куни арафасида Президентимиз Фармонига кўра, “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланганим эса менга янада куч, ғайрат бағишлаши баробарида зиммамга жуда катта масъулият ҳам юклади. Илм-фан ютуқлари, инновацияларга асосланган янги лойиҳалар устида катта иш олиб боряпмиз. Уларни амалга ошириш орқали Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшамиз.

Шоҳруҳбек ҚАЛАНДАРОВ,

Хоразм вилоятидаги “Хонқа чорва капитал” МЧЖ раҳбари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?