Электрон сигареталарнинг ташқи кўриниши алдамчи бўлади

Электрон сигареталар оммалашиб бораётганига унинг замонавий кўриниши ҳам сабаб бўлмоқда. Афсуски, бунга алданиб, организмини заҳарлашга одатланиб қолаётган ёшлар талайгина.
— Баъзи электрон сигареталар одатий тамаки маҳсулотларига ўхшасада, уларнинг айримлари болалар ва ўсмирларни ўзига жалб қилиш учун кундалик ишлатиладиган буюмлар, масалан, болалар мультфильмларидаги суратлар туширилган ручкалар, USB-флеш карталар шаклида ишлаб чиқарилмоқда, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тамакига қарши курашиш бўйича бош консультанти Шуҳрат Шукуров.
— Бундай маркетинг ёндашуви электрон сигареталарни, айниқса, ёшлар орасида оммалашишига сабаб бўляпти.
Батарейкалар қуввати ва электрон схемаларидаги ҳар хиллик туфайли бундай маҳсулотлар бир-биридан жиддий фарқ қилиши мумкин.
Улардаги никотиннинг организмга сўрилиши тутунни тортиш давомийлиги, нафас олиш ва фойдаланиш частотаси, шунингдек бошқа омилларга ҳам боғлиқ.
Баъзи чекувчилар никотин ёки бошқа наркотик моддаларнинг организмга сўрилишини яхшилаш мақсадида электрон сигареталарнинг конструкциясини ўзгартириши, масалан, аккумулятор қувватини оширишлари кузатилади. Бу эса соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради.
Бир марта фойдаланиладиган электрон сигареталар никотинли суюқликни алмаштириб ёки қайтадан тўлдириб бўлмайдиган сиғимда бўлади.
Қурилмадаги буғлатгич ва бир марта фойдаланиладиган батарея суюқлик тугагандан сўнг ташлаб юборилади.
Бир марталик электрон сигарета 300 ва ундан кўп марта тортишга мўлжалланган. Унда никотин миқдори 1 миллилитрда 60 миллиграммни ташкил этади. Бу одатдаги 3 та қути сигаретадаги никотин миқдорига тенг.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг