Электромобилларни қуёш станцияси ёрдамида юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди
Ўзбекистонда электромобилларни қуёш станцияси ёрдамида юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан электромобилларни зарядловчи махсус қурилма лойиҳаси молиялаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳа асосида Ўзбекистон иқлимий шароитини ҳисобга олган ҳолда энергия сақлаш тизимига эга бўлган қуёш фотоэлектрик тизимлари орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллель ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез зарядлаш қурилмаси яратилди.
У Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтининг етакчи олими, техника фанлари доктори Нураддин Матчанов бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар томонидан ишлаб чиқилган.
Лойиҳани бажариш жараёнида қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ҳамда марказий электр тармоқларига хавфсиз улаш учун ҳар бир станциянинг қуввати ва ҳар бир ҳудуд учун техник талаблар ишлаб чиқилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг