Электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда

16:27 15 Январь 2024 Жамият
430 0

Фото: прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Д.Қ.” МЧЖ раҳбари И.Р. “Ж.О.” МФЙда яшовчи аҳоли хонадонларига ичимлик суви етказиб берувчи бинони ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 209,9 млн. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Худди шундай, Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.E.” фермер хўжалиги раҳбари М.Ф. фермер хўжалиги дала майдонига ўрнатилган сув насосларини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, жами 193,4 млн. сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер