Электр тармоқларига ноқонуний уланиб ярим миллиард сўмлик зарар етказган шахслар аниқланди
Фото: Халқ сўзи коллаж
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон, Жарқўрғон, Риштон ва Марғилон бўлимлари жами қиймати 683,5 миллион сўмлик зарар етказган тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари аниқланди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берган.
Маълум бўлишича, «К.Д.» МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар «Султонобод» МФЙ ҳудудида жойлашган ушбу МЧЖга қарашли савдони ташкил қилиш учун майдонларини ижарага бериш фаолиятини амалга ошириш давомида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасига қасддан ташқи таъсир кўрсатиб, жами 269 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби яна бир ҳолат Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида содир этилган. Қайд этилишича, Ж.П. «Оқтепа» маҳалласидаги экин ер майдонида электр сув насосни умумий фойдаланишдаги тармоққа улаб, жами 227,8 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Департаментнинг Риштон тумани ва Марғилон шаҳри бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда «Б-М.» фермер хўжалиги ва «М.М.» хусусий корхонаси раҳбарлари электр ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартириш учун ташқи таъсир ўтказиб, тижорат мақсадида 186,7 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари учун жавобгарликка тортилади.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Ламин Ямал «Барселона»ни тарк этиши мумкин
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг