Электр таъминотидаги қарздорликларни йўқ қилиб беришни ваъда қилган ЭТК ходимлари аниқланди

16:36 02 Январь 2024 Жамият
154 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Янгийўл туман ЭТК техниги О.Т. ва электр таъминоти гуруҳ электромонтёри А.Б. «М.У.» фермер хўжалиги раҳбари А.У.нинг ишончига кириб, фермер хўжалиги сув насосини электр тармоғига ноқонуний уланганлиги ҳолати юзасидан тузилган далолатномани 12 млн сўм эвазига йўқ қилиб беришни ваъда қилиб, шундан 10 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда туман ЭТК техниги О.Т. фуқаро Т.В.нинг хонадонида ўрнатилган электр ҳисоблагич рўйхатдан ўтмаганлиги юзасидан тузилган далолатномани ҳамда электр таъминотидан 6,1 млн сўмлик қарздорлигини йўқ қилиб, янги ҳисоблагич ўрнатиб бериши эвазига 5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 214-моддаси (давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер