Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган ЯТТ ва МЧЖлар аниқланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бир нечта ЯТТ ва МЧЖларнинг энергия ресурсларига ноқонуний уланиш ҳолатларини фош этди. Бу ҳақда Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон ва Пастдарғом тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда ушбу ҳолатлар аниқланган.
Қайд этилишича, ушбу ҳудудлардаги «Ф.З.» фермер хўжалиги раҳбари Г.Х. ҳамда ЯТТ Э.Н. электр сув насосларини тижорат мақсадида тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, жами 217,4 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Шу каби ҳолатлар Андижон вилоятида ҳам қайд этилган. Департаментнинг Андижон шаҳри ва Балиқчи тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро Х.К. ва «С.В.» МЧЖ масъул шахслари тижорат мақсадида ўзларига тегишли савдо дўконларини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри улаб, жами 214,5 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари ошкор бўлган.
Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Б.Б. яшаш хонадонида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига уланиб, ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келиб, жами 151,8 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги фош қилинган.
«Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», дейилади хабарда.
Аввалроқ, Ўзбекистонликлар қайси давлатларга кўпроқ саёҳат қилишаётгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг