Электр энергиясидан асоссиз тарзда қарздорлик вужудга келаётганига муносабат билдирилди
“Ҳудудий электр тармоқлари” ижтимоий тармоқларда электр энергиясидан асоссиз тарзда қарздорлик вужудга келаётгани тўғрисида тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Тармоқларда айрим истеъмолчиларда шундай ҳолатлар кузатилиб, туман электр тармоқларига бориб аниқлик киритилганда, ўтган йиллар мобайнида қолиб кетган қарздорлик сифатида тушунтирилгани тўғрисида видеохабарлар тарқалган.
“Август ойидан ҲЕТ Billing дастурий комплекси ташкил этилди. Шу жараёнда эски тизимдан истеъмолчиларнинг архив маълумотларини янги тизимга ўтказишда айрим истеъмолчилар шахсий ҳисобида ноаниқликлар келиб чиқмоқда. Бундай ноаниқликларни келиб чиққан ҳудудларда қўшимча мутахассислар ажратилган ҳолда масалага ойдинлик киритиш ишлари олиб борилмоқда”, дейди “Ҳудудий электр тармоқлари” мазкур ҳолатга изоҳ бериб.
“Ҳудудий электр тармоқлари” ҳолат юзасидан қўшимча ахборот берилишини маълум қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг