Электр энергияси тармоғига ноқонуний уланишлар оқибатида деярли 50 миллиард сўм зарар етказилган — “Ўзэнергоинспекция”
Архив сурат
2022 йилнинг январь — март ойларида ўтказилган тадбирларда тадбиркорлик субъектлари, энерготизим корхоналари, давлат ташкилотларида жами 221 та ноқонуний ҳолат аниқланган. Натижада энерготаъминот корхоналари жами 40,3 млрд. сўм етказилган зарарни қайта ҳисоб-китоб қилди.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати раҳбари Наврўз Норбобоев маълум қилди.
Электр тармоқларига ноқонуний уланган истеъмолчиларни аниқлаш бўйича қўшма назорат тадбирларида 277 та истеъмолчи 12,8 млн. кВт.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди. Бунинг натижасида тизимга 5,7 млрд. сўм зарар етказилган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Сурхондарё, Қашқадарё, Жиззах, ва Тошкент вилоятларида аниқланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
- Президент пойтахтда транспорт тизимини янгилашга доир муҳим қарорни имзолади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг