Элдор Шомуродовнинг голи «Рома»га муҳим ғалабани тақдим этди
Кеча Европа клублари ўртасида нуфузи жиҳатидан учинчи ўринда турувчи Конференциялар лигасида саралаш босқич ўйинлари ўтказилди. Унда ҳамюртимиз Элдор Шомуродов тўп тепаётган Римнинг «Рома» клуби Туркияда «Трабзонспор» жамоаси меҳмони бўлди.
Мазкур учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов римликлар сафида дастлабки расмий ўйинини ўтказди ва жамоасига ғалаба келтирган тўп муаллифига айланди.
81-дақиқада Элдор тўсиндан қайтган тўпни «Трабзонспор» дарвозасига аниқ йўллаб, Жозе Моурино жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди. Шундан сўнг ҳамюртимиз ўз ўрнини Борха Майоралга бўшатиб берди.
Мазкур жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 26 август куни Римда ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг