Элдор Шомуродов дебют голи урди, аммо «Истанбул Башакшеҳир» мағлубиятга учради
13 сентябрь куни Туркия Суперлигасининг навбатдаги туридан ўрин олган беллашувда ўзбекистонлик футболчилар Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев тўп сурган «Истанбул Башакшеҳир» жамоаси сафарда «Бешиктош» меҳмони бўлди.
Учрашув 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди.
Ҳисобни 71-дақиқада Элдор Шомуродов очди. У Денис Туручнинг узатмасини ишончли равишда голга айлантирди.
Бироқ орадан уч дақиқа ўтиб, Эл Билол Туре ҳисобни тенглаштирди. 90-дақиқада Чингиз Ундер «Бешиктош»га ғалаба келтирувчи голни киритди.
«Sofascore» маълумотларига кўра, Шомуродов ўйиндаги ҳаракатлари учун 7,6 балл билан жамоаси таркибида энг юқори баҳога сазовор бўлди.
Аббосбек Файзуллаев эса 90-дақиқада захирадан майдонга тушди. Унинг бир неча дақиқалик ҳаракатлари 6,7 балл билан баҳоланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг