Элчихоналаримизни шарқона услубда безаган уста

10:56 02 Декабрь 2020 Маданият
236 0

Қўқон ёғоч ўймакорлиги мактаби анъаналари ислимий нақшлари, заргарона безак бериладиган маҳобатли устунлари, маҳоратли усталарнинг нозик ва нафис диди билан ўзига хос ва бетакрордир.

Бу мактабнинг муносиб ворисларидан бири бўлган Ўзбекистон Республикаси халқ устаси, “Эл-юрт ҳурмати“ ордени соҳиби Муҳаммадали Юнусов эзгу анъаналарни замонавий мезонлар асосида ривожлантириб, Фарғона ёғоч ўймакорлиги санъатини нафақат мамлакатимиз, дунё миқёсида машҳур бўлишига катта ҳисса қўшиб келмоқда.

Мамлакатимизнинг Украина, Хитой давлатларида жойлашган элчихоналари, Фарғона ва Қўқон шаҳарлари, пойтахтимиз Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз сингари қадимий масканларда янги қурилиш, таъмирлаш жараёнларидаги ҳайратланарли ишлари орқали уста ўзига унутилмас ҳайкаллар қўйиб улгурган. Табаррук ёшда ҳам қаҳрамонимиз асло тиниб-тинчимайди.

Ҳорманг, уста ака. Ҳалол, сидқидилдан қилаётган меҳнатингизга ривож ва барака!

Ботир Мадиёров,
 «Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?