Экоакция: чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтиради

22:12 30 Март 2024 Жамият
909 0

Сурхондарё вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси 30 март — Халқаро чиқиндисиз кун муносабати билан югуриш орқали чиқиндиларни саралаб йиғиш — «плоггинг» тадбирларини ўтказди.

Термиз шаҳрининг Гулистон маҳалласида жойлашган «Амударё дам олиш маскани» ҳудудида ташкил этилган тадбирда сўзга чиққанлар ўтказилаётган ушбу «плоггинг» тадбир ҳудудларимиз тоза-озодалигини таъминлаш, жамоатчиликда бу борада дахлдорлик ҳиссини уйғотишга хизмат қилишини таъкидлади.

Акция доирасида иштирокчилар ҳудуддаги пластик бутилкалар, алюмин банкалар, макулатура ва ўрамлардан тозаладилар. Фаол иштирокчилар тадбир ташкилотчилари томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Қайд этиш керакки, Халқаро чиқиндисиз кунни ўтказиш орқали чиқиндисиз ташаббусларни илгари суриш билан кенг жамоатчиликнинг атроф-муҳитга бўлган муносабатини ўзгартириш, чиқиндилар ҳосил бўлишини камайтириш, барқарор истеъмол ва ишлаб чиқариш моделларини тарғиб қилиш, айланма иқтисодиётга ўтишни қўллаб-қувватлаш мақсад қилинган.

Фарҳод ЭСОНОВ

(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер