Екатеринбургда қийин вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ватандошларимиз ватанга қайтарилди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, ҳамюртимиз С.Л. Екатеринбург шаҳрига турмуш ўртоғи билан вақтинча ишлаш мақсадида келган қизи М.О.нинг туғруқхона билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиб беришни сўраб, Ўзбекистон Бош консулхонасига мурожаат қилган.
Мазкур мурожаатга асосан Бош консулхона ҳузуридаги «Аёллар кенгаши» раиси томонидан ушбу ҳолат ҳар томонлама ўрганиб чиқилган. Маълум бўлишича, М.О. Екатеринбург шаҳрида турмуш ўртоғи, онаси ва вояга етмаган фарзанди билан яшаб келган. Турмуш ўртоғи оилавий келишмовчилик сабаб уларни ташлаб кетган.
«Маҳаллий шифокорлар билан олиб борилган маслаҳатлар натижасида бўлғуси онанинг ҳомиласига ва Ўзбекистонга қайтиши учун таҳдидлар йўқлиги маълум бўлди», — дейилади хабарда.
Бош консулхона ходимлари ва Свердловск вилоятидаги фаол ватандошлар кўмагида ҳамюртларимизнинг доимий яшаш манзилига етиб олиши учун «Екатеринбург-Тошкент» йўналишидаги самолётга чипта харид қилиб берилган. Шунингдек, Ўзбекистон дипломатлари мазкур оилани 3 май куни Екатеринбург шаҳридаги «Колсово» халқаро аэропортидан Тошкент шаҳрига кузатиб қўйган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг