Дзюдо бўйича Тошкент шаҳар биринчилиги бўлиб ўтди (Фоторепортаж)

17:29 13 Февраль 2022 Спорт
974 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - "Халқ сўзи"

Пойтахтимизда спортнинг дзюдо тури бойича 2002-2003-йилда туғилган ёшлар ва қизлар ўртасида Тошкент шаҳар биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Турли ёш ва вазнга эга ёшлар мусобақаси бахс ва мунозараларга бой бўлди.
Мусобақа сўнгида ғолиб ва яхши иштирок этган спортчилар дипломлар ҳамда совғалар билан тақдирланди.

Маълумот ўрнида: Мазкур мусобақа анча йиллардан буён ўтказилиб келинади. Мусобақанинг мақсади спортчиларни дзюдо спорт турларига жалб қилиш натижасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли ўртасида оммалаштириш ва уни янада ривожлантириш ҳамда Ўзбекистонда дзюдо спорт тури буйича спортчиларнинг маҳорат даражасини оширишдир.

Мусобақанинг вазифаси Тошкент шаҳри ҳудудларидаги барча турдаги спорт талим муассасалари, спорт ташкилотлари ва жамиятларида турли ёш тоифаларида дзюдо спорт тури бўйича спортчиларнинг тайёргарлик даражасини аниқлаш ва уларни саралаб олиш, Тошкент миллий терма жамоалари таркибини шакллантириш, шунингдек дзюдо спорт тури бўйича кучли спортчиларни аниқлаш, тренер ва ҳакамларнинг малакасини ошириш, ўтказиладиган мусобақалар натижаларини таҳлил қилиш орқали камчиликларни бартараф этишдан иборат.

«Халқ сўзи».

Ҳасан ПАЙДОЕВ - "Халқ сўзи"

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?