Дунёдаги йирик компаниялар иқлимга 28 триллион доллар зарар етказди

Иллюстратив фото
“Nature” журналида чоп этилган янги тадқиқотга мувофиқ, дунёдаги энг йирик корпорациялар иқлимга қарийб 28 триллион долларлик зарар етказган.
АҚШдаги Дартмут коллежи мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқот тамаки ва ёқилғи гигантлари каби компанияларни атроф-муҳитга таъсири учун молиявий жавобгарликка тортишга қаратилган.
Олимлар 111 та корпорация фаолияти натижасида юзага келган иссиқхона газлари ташланмаларини баҳолаб, умумий зарарнинг ярмидан кўпи “Saudi Aramco”, “Chevron, ExxonMobil”, BP, “Shell” ва бошқа ёқилғи саноатидаги ўнта йирик компанияга тўғри келишини аниқлади.
Қайд этилишича, 28 триллион долларлик зарар миқдори АҚШ ялпи ички маҳсулотининг йиллик ҳажмидан бироз камроқ.
Шунингдек, 1990 йилдан буён иссиқхона газлари ташланмаларининг ҳар 1 фоизи учун ҳароратнинг кўтарилиши туфайли, бўронлар, қурғоқчилик ва сув тошқинлари каби экстремал об-ҳаво ҳодисаларидан кўрилган зарарни ҳисобга олмаганда, 502 миллиард доллар атрофида зиён етказилгани аниқланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг