Қуёшнинг тарихдаги энг аниқ сурати эълон қилинди
Европа Космик Агентлиги томонидан 12544х12544 пиксел ўлчамдаги Қуёшнинг тарихдаги энг аниқ тасвири дея эътироф этилаётган расм эълон қилинди.
Маълум қилинишича, унда «Solar Orbiter» зондининг ЭУИ қурилмаси ёрдамида 77,8 миллион километр узоқликда олинган 200 та сурат жамланган.
Ультрабинафша диапазонда олинган расмда Қуёш атмосферасининг миллион даражали тожлари, протуберанслар, толалар ва фаоллик зоналари каби мураккаб тузилмалари аниқ кўринган. Бу сурат илм-фан учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, бизга энг яқин бўлган юлдузни ўрганишда қулайликлар яратади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Осиё Олимпия кенгашининг 46-Бош Ассамблеяси бўлиб ўтмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг