“Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади

10:32 21 Апрель 2025 Жамият
652 0

Буюк аллома Юсуф Хос Ҳожиб томонидан ХI асрда ёзилган “Қутадғу билиг” достони маданий меросимизнинг бебаҳо дурдоналаридан биридир. Бугунги кунда ушбу асарнинг нодир қўлёзмаси рақамлаштирилиши ва факсимиле нусхаси тайёрланиши кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази хабарига кўра, мазкур лойиҳа доирасида достоннинг ёзилиш тарихи, тузилиши, мазмуни ва бадиий хусусиятларига оид видеоролик тайёрланади. Унда асарнинг тарихий ва адабий аҳамияти кенг ёритилади. Шунингдек, “Қутадғу билиг”нинг нодир нусхасидан тайёрланадиган факсимиле экспозицияга қўйилади. Бу орқали ташриф буюрувчилар асарни асл ҳолатидагидек кўриш имконига эга бўладилар.

Ушбу ташаббус Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитиш, аждодларимиздан мерос бўлиб қолган илмий ва маданий бойликларни кенг оммага етказиш йўлида муҳим қадам саналади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?