Энг сифатли Хитой автомобиллари рейтинги эълон қилинди
Иллюстратив фото
Хитойда ўтган йил давомида сотилган энг сифатли автомобиллар рейтинги эълон қилинди.
Сифат даражаси бўйича энг яхши машина дея 153 жарима бали билан премиум «Voyah» автомобили эътироф этилди. Иккинчи ўринни «Dongfeng Honda» (156 балл), 3-ўринни эса «Volvo» эгаллади.
Шунингдек, Тўртинчи ўринни «GAC Hyptec» (158), бешинчи ўринни «Great Wall»га тегишли «Wey» (160) премиум бренди банд этди. Яна «GAC Trumpchi» (161 балл), «GAC Aion» (162 балл), «Jetta» (163 балл), «Changan Nevo» (167 балл) ва «YangWang» (170 балл) машиналари кучли ўнликка кирди.
Жадвалда машҳур BYD автомобиль бренди 191 жарима бали билан 26-ўринни эгаллади.
Жадвалда энг кам танқидга учраган, бузилишлар ва нуқсонлар оз кузатилган, жарима баллари камроқ бўлган машиналар юқорироқ ўринларни эгаллаган. Яъни баҳолаш мезонларида шуларга кўпроқ эътибор берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг